Фарғонадаги «дом»да 1 млрд 718 миллион сўмлик газ ўғирланди

14:34 18 Февраль 2026 Жамият
309 0

Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида филиал комплаенс назорат тузилмалари, маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Аниқланишича, шаҳарнинг «Бобур« МФЙ А. Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хатловдан ўтказилганда, таъминот ташкилоти билан шартнома тузмасдан табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 1 миллиард 718 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер