Фарғонадаги аянчли ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

17:44 04 Апрель 2025 Жамият
320 0

Видеодан кадр

Фарғона вилоятида икки нафар фуқаронинг ўлими билан боғлиқ автоҳалокат юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Фурқат туманида «Damas» ҳайдовчиси ҳаракат вақтида оралиқ масофани сақлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда енгил автомобилга жиддий техник зарар етган. Машина ҳайдовчиси ва йўловчилари туман тез тиббий ёрдам бўлимига юборилган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, муассасага 2 нафар вафот этган шахс ҳамда бир бемор олиб келинган. Бемор ўз ҳолига келганидан сўнг, Қўқонга реанимация бўлимига ўтказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер