Фарғонада 500 диаметрлик ички ичимлик суви қувури ёрилиб кетди
Фото: ФВБ
Фарғона шаҳрида 500 диаметрлик ички ичимлик суви қувури ёрилиб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 19 апрель куни соат 22:00 да Фарғона шаҳар Мададкор ҳамда Маданият маҳаллалари кесишмасидаги кичик ҳалқа йўли ёнида 500 диаметрлик ички ичимлик суви қувури ёрилиши кузатилган.
Бунинг ортидан Мададкор, Янгисой, Тўқимачилар, М.Улуғбек ҳамда Ёшлар МФЙ ҳудудлари авария бартараф этилгунига қадар ичимлик суви тармоғидан вақтинча узилган.
«Ҳозирда барча зарурий чоралар кўрилиб, ҳамкорликдаги куч ва воситалар ёрдамида аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда», деб ёзади ФВБ ахборот хизмати.
Содир бўлган ҳолат юзасидан ҳали қўшимча маълумот берилмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг