Фарғонада заҳарланган болаларнинг 22 нафарига уйига жавоб берилди

14:22 25 Февраль 2026 Жамият
728 0

Фото: «Халқ сўзи»

Фарғона шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида заҳарланиб, шифохонага ётқизилган тарбияланувчиларнинг 22 нафарига уйига жавоб берилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 25 февраль соат 08:00 ҳолатига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда Фарғона шаҳар болалар шифохонасида даволанган 22 нафар бола соғлиғи яхшилангани муносабати билан уйига рухсат этилган. Улар амбулатор назоратда.

Қолган беморларнинг аҳволи нисбатан қониқарли. Бугун кун охирига қадар яна бир неча нафар болани уйига жавоб бериш режалаштирилган.

Билдирилишича, мутахассислар томонидан МТТ ошхоналари ва озиқ-овқат етказиб берувчи корхонада текширувлар ўтказилиб, лаборатория намуналари таҳлилга юборилган. Натижалар 10 кун ичида жамоатчиликка эълон қилинади.

Қўшимча қилинишича, ҳолат тегишли идоралар томонидан белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер