Фарғонада ёнғин натижасида уй эгаси ҳалок бўлди

15:35 06 Ноябрь 2018 Жамият
1330 0

2018 йил 5 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшаган А.Д.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида уйнинг 2 кв.м. майдонда пол қисми ҳамда уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер