Фарғонада Янги йил савдо ярмаркалари

20:00 16 Декабрь 2021 Жамият
1182 0

Фото: «Халқ сўзи»

Янги йил байрами яқинлашаётгани муносабати билан Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида 20 та арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Шу тариқа Янги йил савдо ярмаркаларида 20 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда. Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, салқин ичимликлар, гўшт, гуруч, умуман олганда, байрам дастурхони учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилмоқда.

— Бу йил вилоятдаги 5832 та боғдорчилик-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан 1 млн. 818 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилгани бозорларимизда мўл-кўлчилик, арзончилик бўлишини таъминлаяпти, — дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими котибияти мудири Ғуломжон Бойпўлатов. — Шунингдек, пойтахтдаги "Наврўз" деҳқон бозорида Фарғона вилояти миришкорлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Ҳозирги кунга қадар фарғоналик фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан "Наврўз" деҳқон бозорига 40 тонна ҳар хил турдаги мева маҳсулотлари, 22 тонна узум, 84 тонна картошка, 162 тонна сабзавот арзонлаштирилган нархларда етказиб берилди.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер