Фарғонада тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар А.Э. ва Ў.А.лар ўзганинг мулкни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, “F.Z.” МЧЖ таъсисчиси О.нинг соғлиғи ёмонлашганидан фойдаланиб, унинг ишончига кириб, МЧЖ томонидан кредит маблағи эвазига харид қилинган 12 та комплектдаги музлаткич камераларини Учкўприк тумани “Муллазоир” ҚФЙ ҳудудига кўчириб, кейинчалик музлаткичларни эҳтиёт қисмларга ажратишиб, бошқа фуқароларга нақд пулга сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг