Фарғонада «Тадбиркорга кўмак» марказлари иш бошлади

14:45 06 Апрель 2022 Жамият
661 0

Фото: Халқ сўзи

«Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан шаҳар ва туманларда «Тадбиркорга кўмак» марказлари ташкил этилмоқда.

Ҳозирги кунда Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарларидаги марказий деҳқон бозорларида ана шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилди. Тадбиркорлар солиқ соҳасига оид бирор муаммони бевосита давлат солиқ инспекциясига бормай, «Тадбиркорга кўмак» марказининг ўзида ҳал этишлари мумкин. Марказларга бир нафардан солиқ идораси ходими бириктирилган бўлиб, тезкор хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган.

— 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб 9 мингта тадбиркорлик субъекти муаммолари ўрганилди, — дейди Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Сарвар Ғиёсов. — Шу асосда тадбиркорларга бухгалтерия ҳисобини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби, ҚҚС тўловлари бўйича амалий кўмак кўрсатилди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер