Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

15:06 10 Март 2026 Жамият
328 0

Фото: «Фарғона сув таъминоти» АЖ

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани сув таъминоти филиали ходими фуқаролар томонидан калтакланди. Бу ҳақда «Фарғона сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 9 март куни вилоятнинг Ўзбекистон туманида фаолият олиб бораётган туман сув таъминоти филиали инспектори ҳамда мижозлар бўлими бошлиғи хизмат вазифасини бажараётган вақтида айрим фуқаролар томонидан тажовузга учраган.

Ҳодиса давомида инспектор калтакланган, шунингдек уларнинг хизмат автомашинасига шикаст етказилган. Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

Билдирилишича, айни пайтда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер