Фарғонада сўнгги бир ойда 4,7 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган
Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг дастлабки бир ойи давомида Фарғона вилояти бўйича 1040 дона электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур қоидабузарликлар юзасидан 4,7 миллиард сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди.
Аниқланган қоидабузарликларнинг 623 таси ёки 60 фоизи аҳоли истеъмолчиларига, 417 таси яъни 40 фоизи ишлаб чиқариш тармоқлари, ижтимоий соҳа, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари улушига тўғри келади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг