Фарғонада содир бўлган ЙТҲда 2 нафар йўловчи вафот этди
Foto: Фарғона вилояти ЙҲХБ
Фарғона шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 29 август куни соат 03:30 ларда Фарғона шаҳар Киргили мавзеси ҳудудидан ўтган 4Р-140А «Фарғона шаҳрига» автомобиль йўлининг 8 км.да содир бўлган. Ўша куни 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Т.А. «Spark» русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, кескин тормоз босиб юбориши туфайли бошқарувни йўқотган ва йўл четида бетон симёғочга урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда «Spark» автомобиль йўловчилари 2005 йилда туғилган Қ.М., 2005 йилда туғилган Ю.А, 2004 йилда туғилган Э.Ш., ва Н.Ф. лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан автомобилда бўлган икки йўловчи Қ.М. ва Ю.А.лар шифохонада вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг