Фарғонада «Шараф лента»лари тарқатилмоқда

10:26 04 Май 2021 Жамият
656 0

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши фаоллари томонидан «Хотира бор экан –миллат барҳаёт» шиори остида «Шараф лентаси» тарқатиляпти.

— «Шараф лентаси»ни кўксимга тақар эканман, тинчлик, бугунги фаровон кунлар учун курашган аждодларимиздан яна бир бор фахрланиш туйғусини ҳис қилдим, — дейди фаол ёшлардан бири Абдулазиз Абдуҳамидов.

Айни кунларда вилоятнинг 19 та шаҳар-туманларида савдо мажмуалари, корхона-ташкилотлар, таълим муассасалари, маҳаллалар ва бошқа аҳоли гавжум масканларда ҳамюртларимизга «Шараф лента»лари тақдим этилмоқда.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер