Фарғонада қадрдон оҳанглар сеҳри
Фото: Халқ сўзи
Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада-симфоник оркестрининг жонли ижродаги концерти бўлиб ўтди.

Концерт дастурида ижодий жамоанинг 30 нафарга яқин ижрочилари томонидан эстрада, жаз, рок йўналишларида куй-қўшиқлар янгради. «Умид», «Ўзбекистон Ватаним», «Қизил олма», «Самарқанд» каби қадрдон қўшиқлар барчага хуш кайфият бахш этди.
— Халқимиз ҳақиқий санъатни севади, ардоқлайди, — дейди концертмейстер Нодира Юсупова. — Бугун кўплаб қўшиқлар томошабинлар жўрлигида ижро этилди. Биргина шу жиҳатнинг ўзи ҳам бундай қадрдон оҳанглар асло завол топмаслигини англатади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг