Фарғонада қадоқланган майиз Буюк Британия ва Канада бозорларида харидоргир

18:46 21 Декабрь 2023 Жамият
1186 0

Фото: Архив сурат

Риштон туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи 14 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлиб, улар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 3,7 миллион доллардан зиёд мева-сабзавот экспорт қилинди.

Яқинда тумандаги “Laudan Harvest” хусусий корхонаси томонидан Буюк Британиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи савдосига ихтисослашган “Laudan Limited” компанияси билан тузилган экспорт шартномасига кўра, қиймати 300 минг доллардан ортиқ қадоқланган қора майиз жўнатилди.

Шу билан бирга хусусий корхона томонидан “НEB International” халқаро савдо ва логистика компаниясига билан тузилган экспорт шартномаси асосида Канадага 20 тонна майиз экспорт қилинди.

— Бозор талаби ва эҳтиёжини ўрганиб, келгуси йилдан бу икки мамлакатга майиз экспорти ҳажмини янада ошириш мақсад қилганмиз, — дейди корхона раҳбари Абдуманноб Дониёров. —Боиси юртимиздан етказилган майиз кимёвий қўшимчалар йўқлиги ва табиий дармондориларга бойлиги билан хориждаги харидорларга манзур бўлмоқда.

Айни пайтда вилоятда узумнинг майизбоп навларини кўпайтириш, хорижнинг машҳур узум навларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳам илмий-амалий изланишлар олиб борилмоқда.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер