Фарғонада олий ўқув юрти ўқитувчиси қимор ўйинларига пул тикиб ютқазгани учун қабристонда ўзини осди
Фарғона давлат университети ўқитувчиси қимор ўйинларида катта миқдорда пул йўқотиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълумотларга кўра, у 16 ноябрь куни дўстидан қарз олган. Мағлубиятга учрагач, у уй яқинидаги қабристонда осилган ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг