Фарғонада округ сайлов комиссияси иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилди.
Маълумки, 2023 йил 9 июль куни муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этилганди. Унда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда етарли иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор топган фуқаролар орасидан 21 нафар аъзо ва улар орасидан комиссия раиси, ўринбосари, котиби маъқулланган эди.
Комиссия раиси Эркинжон Нуралиев бошқариб борган йиғилишда комиссия аъзолари кун тартибидаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича иш режаси тасдиқланди.
- Ўз навбатида бугун комиссия аъзоларининг вазифалари тақсимланиб, 19 та туман-шаҳар кесимида иш ташкил этиш масаласи келишиб олинди,-дейди 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси Аброр Отабоев. – Шу билан бирга сайловга тайёргарлик кўриш доирасида комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвали белгиланди. Округ комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти ҳам белгилаб олинди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг