Фарғонада мобил пост ташкил этилди
2020 йилнинг ўн бир ойида Фарғона вилоятида 851 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, 746 нафар ҳаракат иштирокчилари тан жароҳати олди. Афсуски, йўлдаги кутилмаган фалокатлар натижасида 195 нафар инсон ҳаётдан бевақт кўз юмди.
Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Элбек Қобиловнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида мобил пост хизмати ташкил этилди.

Махсус мосламалар билан жиҳозланган автобусда малакали инспекторлар вилоят ҳудуди бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича фаолият олиб боради.
Б. Мадиёров,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг