Фарғонада маст ҳолатдаги эр хотинини пичоқлаб ўлдирди
Фарғона вилояти Бувайда туманида спиртли ичимлик таъсирида бўлган эр хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастури хабар берди.
Оилавий низолар сабаб хотинининг онасиникига кетиб қолганидан аламзада бўлган эркак қайнонасининг уйига маст ҳолатда борган. Хотини билан жанжаллашиб қолгач, қўлидаги ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қисмига зарба берган.
Оғир тан жароҳати олиш оқибатида аёл воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Бувайда туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, эркакка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг