Фарғонада «Labo»нинг газ баллони портлаб кетди
Фото: Фарғона ЙҲХБ
Фарғона шаҳар Қиргули мавзесидаги «заправка»да «Labo»нинг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 18 сентябрь куни соат 12:00 ларда Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида жойлашган АГТКШ ҳудудида юз берган.
1986 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Х. «Labo» русумли автомашинасига газ тўлдириш учун шохобчага кириб, автомашинасидаги «пропан» газ тури учун мўлжалланган баллонга «метан» газ қуйиб юборган. Оқибатда машинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Қайд этилишича, портлаш туфайли тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомашина техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг