Фарғонада коррупцияга қарши курашиш ойлиги ўтказилади

19:35 20 Ноябрь 2023 Жамият
447 0

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг 2023 йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига кўра, жорий йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” бўлиб ўтади.

Ойлик доирасида вилоятдаги маҳаллий ҳокимликлар, халқ депутатлари шаҳар–туман Кенгашлари депутатлари, секторлар раҳбарлари, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, мактаб ва мактабгача таълим, кадастр, қурилиш бўлими ҳамда тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокида семинар–тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

— Бугун фармойиш ижросини изчил равишда таъминлаш мақсадида Фарғона ва Марғилон шаҳрида илк семинар–тренинглар ташкил этилди, — дейди вилоят ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Фарҳод Нўмонов. — Белгиланган режа асосида ҳар бир шаҳар–туманда ушбу мавзуда юзма–юз мулоқотлар бўлиб ўтади.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер