Фарғонада кўп қаватли тураржойлар таъмирланди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти кўп қаватли уйлар сони бўйича Тошкент шаҳридан кейинги ўринда туради. Бу соҳа масъулларига улкан масъулият юклайди.
Айни пайтда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун сифатли таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

— Жорий йилда 52 та уйнинг 27 минг кв.м том қисми, 266 та кириш йўлаклари, 69 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникациялари, 59 та уйнинг уй ичидаги муҳандислик тармоқлари, 98 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари бажарилди, — дейди Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Авазбек Мадаминов. — Шунингдек, 112 та темир эшик, 104 та кодли қулфлар, 150 кв.м фрамуга ойналари, 617 та энергия тежамкор сенсор лампалар ўрнатилди.
Электр тақсимловчи шитлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, манзилли рўйхат асосида 1 минг 32 таси тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп квартирали уйларда яшовчи фуқаролар маблағларидан 168 та уйнинг 350 та қаватлараро электр тармоғи хўжалиги объектлари замонавий мезонлар асосида янгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг