Фарғонада Камбағалликни қисқартириш бўлими мансабдори қўлга олинди

16:45 07 Апрель 2026 Жамият
225 0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти Қўштепа тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қўштепа тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 27 ёшли маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларидан бирининг сиртқи йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер