Фарғонада ЙТҲ натижасида вояга етмаган бола вафот этди
Жорий йилнинг 02 май куни соат 19:30 ларда, Фарғона вилояти, Боғдод тумани ҳудудидан ўтган 4К 920В автомобиль йўлининг 6-км.да 1986 й.т. Қ.Д. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, чап томонда, йўл четида турган пиёда 2007 й.т. Д.Ж.ни уриб юбориб, сўнгра дарахтга урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда Д.Ж. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Ҳайдовчи Қ.Д. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ҳайдовчилар йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг