Фарғонада ЙПХ ходими қоидани бузди
Ижтимоий тармоқда «Фарғонада ЙПХ ходими қоидани бузди» сарлавҳаси остида тарқалган фото сурат юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, суратда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар Туркистон ва Хиёбон кўчалари кесишмасида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган «Ласетти» русумли, 40 130 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт)да белгиланган талабларни бузган ҳолда, автомобиль йўлида чизилган 1.1 (қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистраль қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно) йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган.
Ҳолат ўрганилди ва «Ласетти» русумли, 40 130 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг