Фарғонада ҳам дўстлик ва эзгулик ниҳоллари экилди

18:59 11 Ноябрь 2022 Жамият
811 0

Фото: Халқ сўзи

Хабарингиз бор, бугун Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар — Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон пойтахтларида, шунингдек, юртимизнинг барча ҳудудларида бир вақтнинг ўзида кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.

Бундай эзгу ташаббусдан фарғоналиклар ҳам четда турмади. Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудидаги 70 гектарлик «Янги Ўзбекистон» боғида манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбирида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, нуронийлар, талаба-ёшлар, фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Ота-боболаримизнинг «Яхшидан боғ қолади» деган пурмаъно ўгити замирида улкан ҳикмат бор, — дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Холматжон Комилов. — Ишонамизки, ушбу муҳташам боғдаги дўстлик ва эзгулик ниҳоллари кўкка бўй чўзади. Экошаҳарда инсонлар бахтли ҳаёт кечириши учун кўз қувонадиган табиат манзараси яратилади.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер