Фарғонада беш нафар фуқаро ўзаро жанжаллашди
Ижтимоий тармоқларида Фарғона вилоятида фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ичлар бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 5 апрель куни фуқаролар Ш.И. ҳамда Ф.И. Тошлоқ тумани марказида жойлашган дорихона йўлагини таъмирлаш масаласида фуқаролар И.Л., Л.И. ҳамда Р.Т.лар билан ўзаро келишолмай қолган.
Оқибатда ушбу фуқаролар ўзаро жанжаллашиб, бир бир-бирларига тан жароҳати етказган. Воқеа жойига Ички ишлар органлари ходимлари зудлик билан етиб бориб, жанжални бартараф қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг