Фарғонада фаол ёшларга ташаккурномалар топширилди

20:14 20 Декабрь 2023 Жамият
541 0

Фото: “Халқ сўзи”

Фарғона шаҳрида жойлашган Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров баркамол авлод вакиллари билан учрашди.Самимий мулоқотда 900 нафардан зиёд фарғоналик фаол ёшлар қатнашди.

— Президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар самараси туфайли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди, —деди вилоят ҳокими. — Айни жараёнда келажагимиз ворислари замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши,истеъдодини намоён этиши учун барча шароитлар муҳайё этилмоқда.

Биргина “Ёшлар дафтари” орқали вилоят ёшларига манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. “Ёшлар баланси” асосида 21 минг нафарга яқин “оғир” тоифадаги йигит-қизларнинг муаммолари ҳал қилиниб, жорий йил бошидан буён 37 минг нафардан кўпроқнавқирон авлод вакилларининг бандлиги таъминланди. Ҳар йили 5 минг нафардан зиёд фарғоналик талабаларнинг тўлов-контракт пуллари тўлаб берилаётир.

— Юзма-юз мулоқотда вилоят раҳбарининг “Ҳар иш ниятдан бошланади, ниятлар мақсадларга, мақсадлар ҳаракатларга айланади”, деган фикри менга катта мотивация бўлди, — дейди ёш ижодкор Қобилжон Шерматов. — Бугун кўпчилик тенгдошларим қатори вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланганим эса ижодий ютуқлар сари рағбатлантиради.

Тадбир давомида ўз ютуқлари билан юрт равнақига улкан ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшлар вилоят ҳокимининг Ташаккурномаси ҳамда совғалари билан тақдирланди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер