Фарғонада етиштирилган қовун Швецияда ҳам харидоргир
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятида етиштирилган мева-сабзавотлар ва қуритилган меваларни жаҳон бозорига экспорт қилиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
Яқинда «Fergana Exim Agro» масъулияти чекланган жамияти томонидан Швецияга «Торпеда» ва «Оби новвот» навли қовунлар етказиб берилди. Мамлакат пойтахти — Стокгольм шаҳрида бу қовунлар харидорларга жуда манзур бўлиб, қўшимча яна 20 тонна буюртма қилинди.
МЧЖ раҳбари Ёрқинжон Иномовнинг қайд этишича, Швеция бозори яқин истиқболда юртимиздаги қовун етиштирувчилар учун муваффақиятли йўналишга айланиши аниқ. Бу орқали ўзбек қовунини Европа қитъасида кенг оммалаштириш имкони ҳам яратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг