Фарғонада “Isuzi” русумли юк автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

13:10 21 Ноябрь 2023 Жамият
183 0

21 ноябрь куни Учкўприк тумани Мехнатобод МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган “Isuzi” русумли юк автомобили ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Damas” йўловчилари бўлган 2 киши тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, “Damas”да бўлган 2 нафар вояга етмаган (мактаб ўқувчилари) ва 1 нафар йўловчи ҳамда “Damas” ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер