Фарғонада байрам ярмаркалари ташкил этилмоқда

12:22 16 Декабрь 2020 Иқтисодиёт
1408 0

Айни кунларда Фарғона вилоятининг марказий деҳқон бозорларида Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Байрам ярмаркаларида кундалик зарур озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари ҳамда мева-сабзавотлар имтиёзли нархларда савдога чиқариляпти. Ярмаркалар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бозорларда керакли захира яратилган.

Фарғона вилояти деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси раиси ўринбосари Илҳом Тошбоевнинг қайд этишича, вилоятнинг 19 та шаҳар-туманида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, 14 та савдо комплексларида янги йил ўйинчоқлари ва совғалари ярмаркалари 2021 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер