Фарғонада автомобилдан танасини чиқариб пул сочган шахс қамалди
Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йўлда танасини автомобиль люкидан чиқариб, сохта пул сочган шахс ва ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларга сиздирилган видеода тасвирланган ҳолат тегишли тартибда ўрганиб чиқилган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Унга кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб транспортни бошқарган ҳамда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди қарори билан танасини автомобиль люкидан чиқариб, сохта пул сочган шахс 15 суткага, ушбу транспортни бошқарган ҳайдовчи 10 суткага қамалган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг