Фарғонада акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

02:40 13 Июль 2025 Жамият
387 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган муқаддам судланганлар фуқаро А.Ж. ва У.М. хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 9 минг 990 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида айланма йўллар орқали республика ҳудудига олиб кирган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер