Фарғонада 71 млн сўмлик «пақилдоқ» олиб кетаётган «Spark» тўхтатилди

21:10 10 Декабрь 2024 Жамият
385 0

Фото: Божхона қўмитаси

Фарғона вилояти Данғара тумани 85 минг 856 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг божхона бошқармалари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Данғара тумани ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувига қарши тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида «Spark» русумли енгил автотранспорт воситаси Данғара тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Унда автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 71 млн сўмлик 3 турдан иборат жами 85 856 дона салют ва петардалар борлиги аниқланган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер