Фарғонада 7 000 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Бу ҳақда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълумот берди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда дастлабки қиймати 70 млн. сўмлик 2 турдаги жами 7 000 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг