Фарғонада 37 ёшли шахс қарийб 5 кг «гашиш» билан қўлга олинди
Видеодан кадр
Фарғона вилоятида ўтказилган гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирда 37 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, 1989 йилда туғилган маҳаллий фуқарога тегишли сумка холислар иштирокида текшириб кўрилган.
Натижада, сумка ичида 5 бўлакдан иборат жами 4 кг 463 гр «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган, унинг 1990 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган укаси ҳам процессуал тартибда ушланган.
Аниқланишича, ака-укалар Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган ушбу наркотик моддани Фарғона вилоятида сотишни режалаштиришган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг