Фото: Энергетика вазирлиги
Фарғона вилоятида сув насоси станцияси ва битта газ заправка 3 миллиард сўмдан зиёд энергия ресурсларидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қувасой шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Э.Г.С.” МЧЖга қарашли АГТКШнинг электрон газ ҳисоблагичи монифолт қисмига ўрнатилган тамға узилиб, жами 2,2 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шунингдек, Тошлоқ туманида жойлашган Фарғона насос станцияси энергетика бошқармаси Тошлоқ тумани бўлимига қарашли сув насоси ускуналарининг электр тармоқларига нотўғри уланиши натижасида иккита ҳолат аниқланган. Бунинг натижасида жами 808,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг