Фарғонада 1,7 миллиард сўмлик қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

15:20 23 Апрель 2025 Жамият
188 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, «Л.У.» МЧЖ раҳбари Б.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖнинг Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги савдо дўконида тегиши кирим ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,7 миллиард сўмлик 562 турдаги алкоголли маҳсулотлар, шундан 29 турдаги қалбаки акциз маркали ҳамда 14 турдаги тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланган.

Тезкор тадбир ходимлари томонидан мазкур қонунбузилиш ҳолати назоратга олиниб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер