Фарғонада 11 ойда сув, газ, электр бўйича 5 минг 705 та қоидабузарлик аниқланди
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлатишда ноқонуний ҳолатларини бартараф этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш ҳамда истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газ хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш доимий устувор вазифадир.
— Президентимизнинг жорий йил 13 февраль кунги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик суви истеъмоли қоидаларини бузиш орқали талон-торож қилиш жиноят сифатида белгиланди, — дейди “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бўлим бошлиғи Алишер Холматов. — Шунингдек, 2023 йил 13 март куни “Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.
Шу муносабат билан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” ва “е” бандлари билан тўлдирилиб, жисмоний ёки юридик шахслар томонидан фойда ёки даромад олиш мақсадида умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки ичимлик суви тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини ўзгартириш каби ҳолатлар жиноят сифатида баҳоланиши кўрсатиб ўтилди.
Айни йўналишдаги назорат тадбирлари мобайнида шу йилнинг ўтган 11 ойи давомида вилоят ҳудудида 5 минг 705 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Афсуски, бунинг натижасида жамият манфаатларига 44 млрд. 411 млн. сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг