Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Шерзоджон Фазлитдинович Полвонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Шерзоджон Полвонов мазкур лавозимда март ойидан буён ишлаб келган ва ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган Шерзод Раҳимов ўрнини эгаллаган.
Маълумот учун, Шерзоджон Полвонов 1987 йилда Риштон туманида туғилган. Фарғона политехника институти ҳамда Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (магистратура)ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги коммунал хизмат кўрсатиш департаменти бош мутахассиси сифатида бошлаган.
Полвонов ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди. У бунга қадар Маҳаллалар уюшмасининг Маҳаллалар ободлигини таъминлаш ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Фаолияти давомида вилоят ҳокимлиги етакчи мутахассиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона шаҳри ҳамда вилояти кенгашлари раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бўлим мудири, Фарғона шаҳри ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси ходими, 2020-2024 йилларда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг