"Фарғона – Сўх – Фарғона" йўналишида мунтазам қатновлар йўлга қўйилди
Бугун, яъни жорий йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси "Фарғона – Сўх – Фарғона" йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг