Фарғона миришкорлари ғалла режани бажарди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона миришкорлари бу йил ҳам Сурхондарё ва Хоразм вилояти билан биргаликда, мамлакатимизда биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажаришга муваффақ бўлди.

— Бу йилги мўл ҳосил учун қарийб 30 хил ғалла нави парвариш қилинди, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов. — Ғалла майдонларининг салкам 62 минг гектарига «Аср», «Давр», «Веха», «Антонино», «Безостая – 100» навлари экилган бўлса, 33 минг гектарда инновация ғоялар асосида янги ва истиқболли навлар парваришланди.
Вилоятда жорий мавсумда якуний хирмон 766 минг тоннадан ортиши мақсад қилинган бўлса, унинг 450 минг тоннаси фермер хўжаликлари ихтиёрида қолиши кутилмоқда. Ғалла мавсуми давом этаётган шу кунларда вилоятдаги 400 дан кўпроқ фермер хўжаликлари гектарига 100 центнердан ҳосил олди. Ҳар гектар ердан 110—120 центнергача ҳосил олаётган фермерлар сафи ҳам тобора кенгайиб бормоқда.

Айни пайтда вилоятда ғалладан бўшаган 38 минг гектар ерда такрорий экин экилмоқда. Бу ерларда томорқачилик кооперациялари, ёшлар, фермер хўжалиги аъзолари томонидан «Бир контур – бир маҳсулот» тамойили асосида кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиш режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг