Фарғона кўчалари бўйлаб улкан байроғимиз олиб ўтилди

15:34 13 Январь 2022 Жамият
1189 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб тантанали ҳарбий юриш бўлиб ўтди.

Она юрт мудофаасига бел боғлаган ўғлонлар, ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда Фарғона шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб ҳарбий оркестр садолари остида улкан ҳажмдаги мамлакатимиз байроғи кўтариб ўтилди. Тантанали тадбир вилоят театр-концерт саройида давом этди.

— Бу каби тадбирлар халқимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга, — дейди майор Ҳасан Маматқулов. — Шундай лаҳзаларда ҳар биримиз тинч-осойишта ҳаёт, мусаффо тонгларимиз қадрини янада теранроқ англаб етамиз.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер