“Фарғона” чегара-божхона постида "Дамас"га яширилган пиротехникалар аниқланди
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара-божхона пости ва ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пост орқали қўшни давлатдан кириш йўналишида ҳаракатланаётган фуқарога тегишли бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси постда божхона назоратидан ўтказилди.
Божхона кўриги натижасида автомашина орқа ўриндиғи остида махсус ясалган хуфия қисмга ҳайдовчи томонидан хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 16 млн. сўмлик 16500 дона петердалар ва 55 дона мушаклар божхона назоратидан яширилиб мамлакатимизга олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг