Фаластиннинг Ан-Наджа Миллий университети билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

18:55 08 Август 2023 Сиёсат
949 0

Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Фаластиннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Джавад Муҳаммад Авад билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув аввалида Иброҳим Абдураҳмонов олий таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва келажакдаги режалар ҳақида маълумот берди. Ўз ўрнида, элчи Д. Авад таълим ва илм-фан соҳасида икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга имкониятлар кенгилиги ва бу имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Сўнг томонлар истиқболда ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар юзасидан фикр алмашдилар. Жумладан, Ўрта Ер денгизи давлатлари университетлари  ассоциацияси  президенти, Ан-Наджа миллий университети  халқаро ҳамкорлик бўйича вице-президенти Хайрие Рассаснинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва ташриф давомида икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.

Элчи арабшунослик йўналишида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини қўллаб-қувватлашини билдириб, бу борадаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади. Ўз навбатида, вазир ҳам юртимизда ҳар йили ўтказиб келенадиган “Innoweek.uz” инновацион ғоялар ҳафталигига Жазоирнинг таълим ва илмий ҳамжамияти вакилларини таклиф қилишини айтди.

Шу ўринда элчи Д. Авад вазирни юқоридагилар масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Фаластин давлатига ташрифни амалга оширишни таклиф қилди.  Учрашув сўнгида Д. Авад Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга ошириш учун имкониятлар кўламини юқори баҳолади ва мазкур йўналишларда ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини алоҳида қайд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер