Facebook ижтимоий тармоғи ишламай қолди
Фото: Reuters
Facebook ижтимоий тармоғи бир қатор мамлакатларда ишламай қолди. Бу ҳақда ахборот машҳур интернет-ресурсларнинг ишини кузатиб борадиган Downdetector сервиси саҳифасида пайдо бўлди.
Бундай ҳолат 5 декабрь куни соат 17.00да содир бўлди. Фойдаланувчиларнинг 50 фоизи ўзларининг профилларига, қолганлар эса ижтимоий тармоқ сайтига умуман кира олмаганини маълум қилган.
Бундай ҳолат Буюк Британия, Франция, Венгрия, Польша, Хорватия, Германия, Нидерландия, Чехия, Россия ва Беларусда мамлакатларида кузатилган.
Ижтимоий тармоқ вакиллари мазкур ҳолатга изоҳ бермаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг