Эзгуликнинг жавоби ҳам эзгулик

14:47 04 Январь 2021 Жамият
1100 0

Бир ҳафтадирки, Навоий шаҳридаги «Меҳрибонлик уйи»дан ҳомий ташкилот ва саховатпеша кишиларнинг қадами узилмайди. Муассаса раҳбарияти ҳатто махсус график жорий этишига ҳам тўғри келибди. Унга кўра бугун «Меҳрибонлик уйи»га  Навоий вилояти Экология бошқармаси жамоаси вакиллари ташриф буюришиб,   болажонларга байрам кайфияти улашди. Совға-саломдан ташқари бир бош мол қурбонлик қилиниб, қуръон тиловат этилди.

- Мазкур муассаса болалари қалбига эзгулик уруғини сочмасдан туриб, улардан  ҳаётда  ўз ўрнини топишларини кутиш мушкул, - дейди вилоят Экология бошқармаси бошлиғи Улуғбек Раззоқов. – Эзгуликнинг жавоби ҳар доим эзгулик бўлган.

Тадбирда  «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари иштирокида концерт дастури  намойиш этилиб, ҳар бир чиқиш ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди.

Темур ЭШБОЕВ,

(«Халқ сўзи»).

 ТАҲРИРИЯТДАН: Жамият  «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига байрам кайфияти улашиш ва уларнинг таътилни мароқли ўтказишлари учун мисли кўрилмаган хайрия тадбирларини ўтказмоқда. Бироқ ҳар бир бола учун ота-она меҳри ва дийдоридан улуғроқ  совға йўқ. Фарзанди «Меҳрибонлик уйи»да тарбияланаётган ота-оналардан уларни байрам билан бир бор юзма-юз қутлашларини сўраб қоламиз.   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер