Эзгу амал йўлидаги алдов...
Мамлакатда барча соҳаларда ривожланиш бўлаётган бир пайтда ўз ишидан фақат пул ишлаш илинжида фойдаланувчи ватандошларимиз хам йўқ эмаслигига айрим воқеалар гувоҳлик беради. Наманган шаҳридан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига келиб тушган аризага кўра бир қатор юртдошларимиз “Ҳаж“ зиёрат сафарига бориш учун Наманган шаҳрида жойлашган махсус фирма билан шартнома имзолашган.
Лекин айтилган вақт ичида жўнаб кетиша олмайди сабаби, айтилган “Виза“ нинг чиқмагани. Фуқаролар андиша қилиб:-Майли бўлар иш бўлди, энди пулларни қайтаринг! дейишганда фирма раҳбари ўзини пайсалга солиб турли важларни келтириб, одамларни алдаб келаётган эди. Лекин сабр косаси тўлган фуқаро пулларини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраб Федерацияга мурожаат қилади. Федерация ходимлари томонидан воқеа ўрганилиб тадбиркор билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва 7.500$ (етти минг беш юз АҚШ доллари) ўз эгасига қайтарилди.
Эзгу мақсад йўлида сафарга отланган инсонларни-да алдаб, фойда топишни истаётганларни кўрганда ҳайратдан ёқа ушлайсан киши. Хулоса ўрнида ҳар биримизни инсоф ва иймондан айирмасин деб қоламиз!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг