Европанинг энг бадавлат 10 кишиси. Пешқадам Бернар Арно

15:33 31 Май 2020 Дунё
1695 0

Louis Vuitton ва Dior эгаси Бернар Арнонинг бойлиги етти кун ичида 8,1 млрд долларга кўпайди. Арнонинг бойлиги миқдори 28 май куни 103,4 млрд долларга етди.

Бернар Арно январда дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида бир неча марта биринчи ўринни эгаллаган, LVMH акциялар энг қимматлаган даврда унинг бойлиги 117 млрд долларни ташкил этганди. Аммо пандемия сабабли Арнонинг бойлиги 100 млрд доллардан камайиб кетди.

Zara брендига эгалик қилувчи Испаниянинг Inditex компанияси эгаси Амансио Ортега бойлиги бир ҳафтада кескин кўпайган миллиардерлар рўйхатида иккинчи бўлди. Inditex акциялари нархи ўтган ҳафтадагига нисбатан қарийб 10 фоизга кўтарилди. Кучли учликка афсонавий инвестор Уоррен Баффет якун ясаб берди. У 7 кунда 3,9 миллиард доллар ишлаб топди.

Бойлиги бир ҳафта ичида кўпайган миллиардерлар топ-10 талиги қуйидагича бўлди:

1. Бернар Арно — 103,4 млрд доллар (ўсиш 8,1 млрд)

2. Амансио Ортега — 65,7 млрд (ўсиш на 4,9 млрд)

3. Уоррен Баффет — 72,8 млрд (ўсиш 3,9 млрд)

4. Франуса Пино — 35,6 млрд (ўсиш 3,2 млрд)

5. Франсуаза Бетанкур-Маерс — 57,2 млрд (ўсиш 3 млрд)

6. Тадаси Янаи — 26,9 млрд (ўсиш 2,8 млрд)

7. Такемитсу Такизаки — 24,1 млрд (ўсиш 2,3 млрд)

8. Леонардо Дел Веккио — 20,2 млрд (ўсиш 1,8 млрд)

9. Карлос Слим — 52,9 млрд (ўсиш 1,8 млрд)

10. Хорхе Пауло Леманн — 15 млрд (ўсиш 1,7 млрд)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер