Европадаги энг тоза денгизга эга мамлакат маълум қилинди

02:41 05 Июнь 2021 Дунё
1866 0

Кипр Республикаси энг тоза денгизга эга бўлган Европа мамлакати деб топилди.

Европа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги мутахассислари томонидан турли минтақалардаги сув тозалиги ўрганилиб, шундай баҳо берилган.

Таъкидланишича, Кипр чўмилиш учун энг қулай жой мақомини сақлаб қолган, бу ердаги пляжларнинг ҳаммасида сувнинг сифати «аъло» деб топилган.

Австрия бу борада 97,7, Греция 97,1, Малта 96,6 ва Хорватия 95,1 кўрсаткичга эга бўлди.

Май ойи бошида Испания дунёдаги энг тоза пляжларга эга мамлакат деб топилган эди. Рўйхатда иккинчи ўринни Греция, учинчи поғонани Туркия банд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер