Европада коронавирус кириб бормаган битта давлат қолди
Иллюстратив сурат
Европада коронавирус кириб бормаган ягона давлат — Черногория бўлиб турибди. Бу ҳақда мазкур давлат ҳукумати расмий маълумотига таяниб eurointegration.com хабар тарқатди.
Черногориялик шифокор Радик Райчевичнинг айтишича, мамлакатда коронавирусга гумон қилиниб, 69 киши текширилган ва уларнинг барчасини таҳлиллари жавоби салбий натижани кўрсатган.
Шунга қарамай, Черногорияда 13 мартдан COVID-19 вирусини тарқалишининг олдини олиш учун 14 кунга оммавий тадбирлар тўхтатилган. Таълим муассасалари, портлар ва баъзи чегара ўтказиш пунктлари ёпилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг